ёки:
Лекин Оллоҳ ўз бандаларини ҳаракат қилишга буюрди ва уларга ризқ келадиган ҳолатларни бажариш қудратини берди. Демак, улар ризқ келадиган жамики ҳолатларни ўз ихтиёрлари билан бажарадилар. Лекин бу ҳолатлар ризқнинг сабаби эмас, улар ўзларига-ўзлари ризқ топиб ололганлари йўқ. Бу нарса оятлар нассида очиқ келяпти. Балки бу ризқ ҳалол бўладими, ҳаромми, бу ҳолатлар ҳаром ёки мубоҳми, унда ризқ ҳосил бўладими ёки йўқми, бундан қатъий назар, Оллоҳ Таоло ризқлантиряпти. Лекин Ислом мусулмон учун ризқ ҳосил бўладиган жоиз ва жоиз бўлмаган ҳолатларни бажариш кайфиятини баён қилди. Ризқ сабабларини эмас, мулкка эга бўлиш сабабларини кўрсатди ва мулкка эришишни мана шу сабабларга боғлиқ қилди. Ҳар бир киши ризққа шаръий сабаблар билан эга бўлиши лозим. Чунки угина ҳалол ризқ, бошқаси ҳаромдир. Лекин ризқнинг ҳаммаси, ҳалол бўладими, ҳаромми Оллоҳ Cубҳанаҳу ва Таоло тарафидандир.
Битта масала қолди. У - шахснинг ризқи агар фойдаланмаса ҳам, эга бўлган нарсасими ёки унинг ризқи фақат фойдаланган нарсасими? Бунга жавоб шуки, Қуръон оятлари далолат қиладики, инсоннинг ризқи хоҳ ундан фойдалансин, хоҳ фойдаланмасин, ҳар бир эга бўлган нарсасидир. Оллоҳ Таоло айтади:
لِيَذْكُرُوا اسْمَ اللَّهِ عَلَى مَا رَزَقَهُمْ مِنْ بَهِيمَةِ الأَنْعَامِ – „Оллоҳ уларни ризқлантирган чорва ҳайвонларини (сўйиш-қурбон қилиш) устида Оллоҳнинг номини зикр қилишлари учун…“, [22:34]
اللَّهُ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَنْ يَشَاءُ
Бу оятларда ризқ исми эга бўлган барча нарсаларга ишлатиляпти. Табиийки, бу исм ҳар бир фойдаланган нарсага ҳам ишлатилади. Ризқ фойдаланган нарсагагина хосланган эмас. Чунки оятлар умумий бўлиб, далолатлари ҳам умумийдир. Агар бир киши сиздан молингизни ўғирлаб ё тортиб олса, у сизнинг ризқингизни эмас, балки ўз ризқини олган бўлади. Инсон молга эга бўлаётган пайтда ўз ризқини олади. Ундан мол олинаётган пайтда унинг ризқини олган бўлмайди. Балки ким молга эга бўлса, ундан ўз ризқини олади. Бирор киши бировнинг ризқини олмайди, балки шахс ўз ризқини бошқадан олади.
75-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|